♻️Туман Кенгаши депутати Н.Мухитдинов ва "Ёшлар маслаҳат гуруҳи" аъзоси Н.Юсуфжоновалар ишчи гуруҳи таркибида "Намуна", " Бодомзор", "Қурилиш" ва бошқа бир қатор маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг фаолиятларини ўрганиш жараёнларида иштирок этдилар.
♻️Ўрганиш жараёнида асосий эътибор ёшларга оид давлат сиёсатининг жойлардаги ижроси: ёшлар таълими, бандлиги, фан, техника, спорт ва санъат соҳасида иқтидорларни ривожлантириш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишларга қаратилди.