“Тадбиркорлар, фермер ва деҳқон хўжаликларига ҳуқуқий ёрдам акция лойиҳаси доирасидаги тадбирлар қизғин давом этмоқда
Жорий йилнинг 29 июль куни OʼzLiDeP Конимех туман бўлими томонидан ҳамкор ташкилот вакиллари ва OʼzLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ҳамкорлигида “Тадбиркорлар, фермер ва деҳқон хўжаликларига ҳуқуқий ёрдам акция лойиҳаси доирасида тадбиркор, фермер ва деҳқон хўжалиги вакиллари иштирокида тадбир ташкил этилди
Тадбирда туман Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири А.Жайнаров, адлия бўлими, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари томонидан электорат вакилларига ҳуқуқий кўмак ва маслаҳатлар берилди.