Янгиликлар

Абдулабий маҳалласида тадбиркорлик билан шуғулланаётган ёшлар ҳонадонларига ташриф буюрилди

 Халқ депутатлари Жалақудуқ туман Кенгаши депутати, "Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари" бўйича доимий комиссия раиси Э.Қурбонов Абдулабий маҳалласи ёшлар етакчиси билан биргаликда маҳалладаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
ёшларнинг хонадонларида бўлишди. Ташриф ва мулоқот давомида:
Ёшларнинг ўз бизнесини йўлга қўйгани, уй шароитида амалга ошираётган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнлари яқиндан ўрганилди;
Уларни қийнаётган масалалар, кредит ва бошқа имтиёзлар юзасидан таклиф ҳамда
мурожаатлари тингланди;
Депутат томонидан тадбиркор ёшларга ўз фаолиятини янада кенгайтириш, янги иш
ўринлари яратиш ва давлат томонидан берилаётган имкониятлардан самарали
фойдаланиш бўйича зарур тавсиялар берилди.


Ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларни мустақил даромад манбаи
билан таъминлаш — ҳудуд тараққиётининг муҳим шарти ҳисобланади. Бу каби
учрашувлар келгусида янги лойиҳаларни бошлашда муҳим туртки бўлади.
 

   

Slide 1 of 4