Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш” концепцияси тасдиқлаш тўғрисидаги ПФ-98 Фармони бўйича
янв.21
2025-yil 16-iyun kuni Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida amalga oshirilayotgan islohotlar natijadorligi, hududlarda ishlarning borishi, aholini o‘ylantirayotgan masalalarga yechim topish yuzasidan o‘tkazilgan videoselektor yig‘ilishi tafsilotlari hamda mazmun-mohiyati to'g'risida
янв.21
2025 йил 10-11 июнь кунлари бўлиб ўтган IV-Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳамда хорижий инвесторлар кенгаши мажлисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нутқларида илгари сурилган энг муҳим ташаббус ва иқтисодий кўрсаткичлар бўйича
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Болгария Республикаси Президенти Румен Радевнинг расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўйича
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 26 май куни маҳаллий саноатни ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар юзасидан видеоселектори бўйича
янв.21
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 15-maydagi “Prezident iqtidorli farzandlari” tashabbusini amalga oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PF-86-son Farmoni mazmun-mohiyati yuzasidan
янв.21
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 15-may kungi “«Prezident iqtidorli farzandlari» tashabbusini amalga oshirish chora tadbirlari to‘g‘risida”gi PF-86-sonli Farmoni
янв.21
Халқ депуталари туман Кенгаши котибияти мудимри Аманов Бахтиёр Норматовичнинг Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида кенгайтирилган стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилиши тўғрисидаги МУНОСАБАТИ
янв.21
Baxmal tumanida 80-maktabida investitsiya dasturi asosida, 96 o'rinli qo'shimcha bino va 12×24 sport zal qurilishi to'g'risida
янв.21
Muhtaram Prezidentimiz Shavkat Mirziyoev raisligida joriy yil 15 may kuni maktab ta'limi tizimidagi islohotlar samaradorligini yanada oshirish boʻyicha ustuvor vazifalar muhokamasi yuzasidan videoselektor yigʻilishi to'g'risida
Жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий Кенгашларнинг ролини ошириш

Маҳаллий масъулларнинг Кенгашлар олдидаги жавобгарлик чоралари белгиланмоқда

Фармонда маҳаллий Кенгаш қарори билан лавозимга тасдиқланадиган, тайинланадиган, Кенгашга ҳисобдор бўлган мансабдор шахсларнинг маҳаллий Кенгашлар олдидаги жавобгарлигини белгилаш вазифаси қўйилмоқда. Бунда ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахсларига нисбатан эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги, интизомий жавобгарликка тортиш бўйича юқори турувчи органга тақдимнома киритиш каби чораларни белгилаш назарда тутилмоқда.

 Ҳоким ўринбосарларининг Кенгашлар олдидаги масъулияти оширилмоқда

Фармон билан эндиликда вилоят, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлигига номзодларни тегишли маҳаллий Кенгашлар доимий комиссияларида дастлабки тарзда муҳокама қилиш, Кенгаш сессияларида номзодларнинг ўз йўналишлари бўйича ҳудудни ривожлантириш дастурларини тақдим этиш тартибини жорий этиш белгиланмоқда.

 Ҳудудлардаги муаммоларга Кенгашларнинг тезкор муносабат билдириш имкониятлари оширилмоқда

Эндиликда ҳудди парламентдаги “Ҳукумат соати” каби маҳаллий кенгаш депутатларининг шошилинч вазиятларда тезкор жавоб беришни талаб қиладиган сўровларига сессия чақирмасдан, муайян миқдордаги депутатлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг айрим муҳим ижтимоий масалалар юзасидан ахборотларини эшитиш бўйича “Кенгаш соати” институтини жорий қилиш таклиф қилинмоқда.

 Маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ташкилий-институционал асослари такомиллаштирилмоқда, фуқаролар иштироки, очиқлик, шаффофлик кўлами оширилмоқда

Фармонда маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ташкилий-институционал асосларини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш чоралари белгиланмоқда.

Маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш мақсадида депутатларга уюшмаларга бирлашиш имконияти берилмоқда.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, ўхшаш уюшмалар АҚШ, Канада, Европанинг 46 та мамлакатида, Осиё (Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Индонезия, Малайзия) ва МДҲ (Арманистон, Беларусь, Грузия, Молдова, РФ, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизстон) мамлакатларининг аксариятида мавжуд.

Маҳаллий Кенгашларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш тизимини такомиллаштириш, бунда ҳисоботларни (ахборотларни) эшитишнинг даврийлигини қайта кўриб чиқиш, айримларини заруратга кўра эшитиш тартибига ўтказиш белгиланмоқда.

Маҳаллий Кенгаш қарорларини қабул қилиш жараёнларининг очиқлигини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг сессия ишини бевосита кузатиш тизимини йўлга қўйиш, маҳаллий Кенгаш сессияларида фуқароларнинг сессия ишига аралашиш ҳуқуқисиз кузатувчи сифатида иштирок этиш тартибини белгилаш вазифаси юкланмоқда.

Фуқаролар томонидан маҳаллий Кенгашларга электрон жамоавий мурожаат қилиш бўйича янгича тизим яратилади.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари халқаро ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш чоралари назарда тутилмоқда.

 Маҳаллий кенгашларнинг норма ижодкорлик ваколатлари кенгайтирилмоқда

Фармон билан маҳаллий аҳамиятга молик 5 та ваколатларни маҳаллий Кенгашларга ўтказиш белгиланди.

Хусусан, ҳозирда ҳокимлар ваколатларида бўлган мажбурий тўлов ва маҳаллий йиғимлар миқдорини белгилаш бўйича: давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари, дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини тасдиқлаш, дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдорини белгилаш ваколатлари Кенгашларга ўтказилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш, йўлларнинг айрим қисмларида ҳаракатланиш тезлигини оширишга ёки камайтиришга (тегишли йўл белгилари ўрнатиб) рухсат бериш ваколатлари Кенгашларга ўтказилиши мустаҳкамланмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, маҳаллий бошқарувнинг энг яхши шакли – бу халқ вакиллари иштирок этадиган, аҳолига хизмат қиладиган бошқарувдир. Аҳолини бирлаштириб турувчи сифатида маҳаллий Кенгаш қанча кучли бўлса давлат кучли бўлади.

Зомин туман Кенгаши котибият мудири М.Ғоибназаров