Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш” концепцияси тасдиқлаш тўғрисидаги ПФ-98 Фармони бўйича
янв.21
2025-yil 16-iyun kuni Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida amalga oshirilayotgan islohotlar natijadorligi, hududlarda ishlarning borishi, aholini o‘ylantirayotgan masalalarga yechim topish yuzasidan o‘tkazilgan videoselektor yig‘ilishi tafsilotlari hamda mazmun-mohiyati to'g'risida
янв.21
2025 йил 10-11 июнь кунлари бўлиб ўтган IV-Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳамда хорижий инвесторлар кенгаши мажлисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нутқларида илгари сурилган энг муҳим ташаббус ва иқтисодий кўрсаткичлар бўйича
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Болгария Республикаси Президенти Румен Радевнинг расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўйича
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 26 май куни маҳаллий саноатни ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар юзасидан видеоселектори бўйича
янв.21
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 15-maydagi “Prezident iqtidorli farzandlari” tashabbusini amalga oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PF-86-son Farmoni mazmun-mohiyati yuzasidan
янв.21
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 15-may kungi “«Prezident iqtidorli farzandlari» tashabbusini amalga oshirish chora tadbirlari to‘g‘risida”gi PF-86-sonli Farmoni
янв.21
Халқ депуталари туман Кенгаши котибияти мудимри Аманов Бахтиёр Норматовичнинг Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида кенгайтирилган стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилиши тўғрисидаги МУНОСАБАТИ
янв.21
Baxmal tumanida 80-maktabida investitsiya dasturi asosida, 96 o'rinli qo'shimcha bino va 12×24 sport zal qurilishi to'g'risida
янв.21
Muhtaram Prezidentimiz Shavkat Mirziyoev raisligida joriy yil 15 may kuni maktab ta'limi tizimidagi islohotlar samaradorligini yanada oshirish boʻyicha ustuvor vazifalar muhokamasi yuzasidan videoselektor yigʻilishi to'g'risida
Munosabat

        2025 йил 16 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган
масалаларга ечим топиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши тафсилотлари ҳамда мазмун-моҳияти
 

Ушбу видеоселектор йиғилишида Давлатимиз раҳбари томонидан қуйидаги иқтисодий кўрсаткичларни алоҳида таъкдлаб ўтдилар. 

1.Ўтган беш ойда мамлакатимизда саноат 6,4 фоизга ўсди, экспорт 18 фоизга, хорижий инвестициялар 46 фоизга ошди. Қиймати 3 миллиард долларлик 2,5 мингдан зиёд янги қувватлар ишга тушди, 2 миллион 400 минг одам даромадли бўлди.

2. Ҳар бир ҳоким ҳудудидаги, вазирлар эсатармоғидаги имконият ва хавфларни олдиндан кўра билиб, проактив, яъни топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт. 

Энг муҳими, аҳоли ва бизнес билан мулоқотни янада кучайтириб, улар сўраётган масалаларни тез-тез ҳал қилиб бериш бу раҳбарларнинг асосий вазифаси бўлиши зарур. 

3. Икки ой олдин Энергия самарадорлик агентлиги ташкил қилиниб, бюджетдан 100 миллиард сўм берилди. Энергетика вазирлиги ва агентликка вазирлик, ҳокимлик ва давлат корхоналарининг ойлик истеъмоли 500 киловатт соатдан юқори бўлган ходимлари рўйхатини шакллантиради. Ушбу ходимларга энергия самарадор технологияларга ўтиш учун “яшил таъмир” кредити ёки субсидия олишга кўмаклашилади. Керак бўлса, бюджетдан ташқари жамғармасидан ссуда берилиши мумкин. 

Бунинг ҳисобидан йил якунигача истеъмоли юқори бўлган камида 100 минг хонадон энергия самарадор тизимга ўтиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди. 

4. Гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи кескин ошмаслиги, корхоналар “соя”дан чиқиб ишлаши учун ҚҚСнинг ярмини кэшбек қилиб қайтариш тартиби ўтган ҳафта тасдиқланган эди. Мутасаддилар кэшбекни бир кунга бўлса ҳам кечиктирмаслик зарурлиги ҳақида огоҳлантирилди. 

5. Ўтган ҳафта Тошкентдаги форумга келган инвесторлар Ўзбекистонга сармоя киритишга янада катта қизиқиш билдирди, 30,5 миллиард долларлик савдо ва инвестиция шартномалари имзоланди. 

Бу йилги дастур доирасида яна 26,5 миллиард доллар инвестиция бўлиши, 1 сентябргача 3,3 миллиард долларлик 35 та йирик лойиҳа сўзсиз ишга тушиши
шартлиги таъкидланди.
Инфратузилма муаммоларини суратга олиб ва аниқ манзилини кўрсатган ҳолда мобил илова орқали юборади. 

Масаланинг ечими ҳам фотосурат билан тасдиқланади. Уларнинг қанчалик тез ва сифатли ҳал этилишига қараб, ҳокимлар фаолияти кунлик
баҳолаб борилади.

7. Йил бошидан 867 та “оғир” тоифадаги маҳаллага сув чиқариш учун 1,4 триллион сўм берилди. Бунинг ҳисобига 662 минг хонадондаги жами 80 минг гектар томорқага 25-30 йил ичида илк бор сув етиб борди. Лекин сердаромад экин экиб, 2-3 марта ҳосил олиш ўргатилмаётгани қайд этилди.

 8. Ҳокимлардан озиқ-овқат ва экспортни кўпайтириш талаб қилинмоқда. Лекин туманлар ҳудудининг катта қисмини ташкил қиладиган ўрмон ва яйлов ерлари республика ташкилотларига берилган. Туман ҳокимининг ваколати бўлмагани учун дарахт билан қопланмаган ўрмон ҳудудларида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштира олмайди. Умуман, озиқ-овқатни кўпайтиришда энг катта захира бўлган 16 миллион гектар яйлов ва 12 миллион гектар ўрмон ерларидан етарлича фойдаланилмаётгани кўрсатиб ўтилди. Ҳукуматга бир ойда ўрмон ва яйлов ерларининг қанчасини аҳолига озиқ-овқат, озуқа учун бўлиб беришини ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ерларни аукционга чиқариш топширилди. 

9. Ҳозиргача 8 минг 481 та маҳаллада сайлов бўлиб ўтди. 3 минг 590 та маҳаллага янги раислар сайланди, 4 минг 891 нафари жойини сақлаб қолди. 

Маҳаллалар уюшмаси маҳалла раислари ва “еттилик”ни янгича ишлашга ўргатиши зарурлиги қайд этилди.  

10. Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида бирорта ҳоким бўш жойларни топиб, яшил ҳудуд, одамлар тоза ҳавога чиқиб ўтирадиган жойлар, спорт майдончалари,
фонтанларни кўпайтиришни ўйламаётгани танқид қилинди.
Аксинча, бор спорт майдончалари ва болалар ўйингоҳлари, уйлар орасидаги
яшил ҳудудлар қурилиш учун бериб юборилаётганидан одамлар норози.
 

11. Тумандаги ходимнинг ойлиги вазирликка қараганда 3-4 карра кам бўлгани учун кадрлар қўнимсизлиги юқори экани қайд этилди. Туман ҳокимига юздан ортиқ қонун ва қарорлар билан 500 га яқин функция юклатилгани билан, уларнинг ярмидан кўпини билмайди. Чунки ўзи ҳам, ўринбосарлари ҳам 40 фоиз вақтини йиғилиш ўтказишга сарфлаяпти. 

12. Туман ташкилотлари штатини тақсимлаш, яхши раҳбарни рағбатлантириш, ёмонини алмаштириш бўйича ҳокимда ваколат йўқ. Қуйи бўғиндаги штатлар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадига мос эмас. 

13. Тумандаги комплекс ривожланишга масъул бирорта идора 3-5 йиллик мақсад ва режалар дастурини қилиб, ҳоким олдига масала қўя олмаяпти, кунлик топшириқлар билан овора. Шу боис, айрим туманларда тайёр берилган ресурсга ҳам лойиҳа топилмаяпти. 

14. Эндиликда ҳокимда 4 нафар ўринбосар бўлади. Ривожланиш режасига қараб, қайси масалада ўринбосари бўлишини ҳокимнинг ўзи белгилайди. Мисол
учун, Сирдарё тумани ҳокими келгуси уч йилда туризм, сервис ва логистикани туманни асосий драйвери сифатида кўраяпти. Шу боис, унинг иқтисодиёт бўйича
1-ўринбосари бир вақтни ўзида туризм, сервис ва логистикага масъул бўлади. Унга 10 та аниқ вазифа юклатилиб, ҳар бир вазифа ва функцияси маблағи билан
мустаҳкамланади.
Худди шундай, ҳоким ва қолган 3 нафар ўринбосарига ҳам аниқ вазифалар молиявий таъминоти билан белгилаб берилади.

15. Ҳоким, унинг ўринбосарлари KPIни тўлиқ бажарса, кейинги йил ҳудудга бериладиган маблағ 10-15 фоиз кўпайтирилади. Аксинча бўлса, маблағоширилмайди ва масъул раҳбар ишдан кетади. 

16. Яна бир муҳим янгилик – ишчан ва жозибадор муҳит яратиш учун 1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга
ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.
 

 Давлатимиз раҳбари томнидан мамлакатнинг ривожланиши, уни равнақ топиши учун ҳамма бирдек масъул эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилмоқда.  

Шундай экан ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари, уларни ўз вақтида сифатли бажарилиши устидан “депутатлик назорати”ни
ўрнатиш, ушбу қилинаётган ислоҳотларни аҳолига тушунтириш ишлари депутатлар олдида турган энг катта вазифалардан бири эканлиги барчага сир эмас. Ушбу ижтимоий -иқтисодий ўсиш жараёнларида халқ депутатлари Жиззах вилояти, туман, шаҳар Кенгаши депутатлари ҳам ўз фаоллигини кўрсатиб, барча ислоҳотларга бефарқ эмаслигини исботлашмоқда.

 

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутати
Каримова Нодира Хазратовна