Ташриф доирасида Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ўтказилди.
🟢 Замонавий рентген, УЗИ, ЭКГ, қон босими, қанд ва бошқа кўрсаткичларни аниқловчи тиббий жиҳозлар ёрдамида турли ёшдаги фуқаролар ҳолати синчиклаб ўрганилди.
♦️ Шифокорлар ҳар бир беморга индивидуал ёндашиб, касалликлар профилактикаси, саломатликни сақлаш ва даволаш борасида зарур маслаҳат ва тегишли тиббиёт муассасаларига йўлланмалар берилди.
🟢Болалар, кексалар, оналар саломатлиги алоҳида кўриб чиқилди. Шифокорлар жойида:
бепул текширувлар,
соғломлаштириш бўйича тавсиялар,
зарур ҳолларда дори-дармонлар бериш ишларини амалга оширишди.
♦️Бу ташаббус овул аҳлига қаратилган эътибор ва ғамхўрликнинг амалдаги кўриниши бўлди.