ОВУЛГА ТАШРИФ!
Бугунги куннинг эътибор марказида — Узунқудуқ овули.
♦️Учқудуқ тумани ҳокими халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Учқун Елмуратов ҳамда Республика ишчи гуруҳи аъзолари бошчилигида бир қатор масъуллар овулга ташриф буюришди.
🟢Ташрифдан мақсад — мамлакатимиз раҳбарияти томонидан белгиланган вазифаларга мувофиқ, оғир ва чекка ҳудудларда аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг дарди ва эҳтиёжини эшитиш, жойлардаги муаммоларга ечим топиш.
♦️Мазкур ташриф доирасида:
Сайёр қабуллар,
Маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари,
Бепул тиббий кўриклар,
Меҳнат ярмаркалари,
Ижтимоий ва инфратузилмавий масалаларни ўрганиш каби муҳим йўналишлар қамраб олинди.