Янгиликлар

Депутат ва ёшлар учрашуви

 Учрашувда партия вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати Х.Оманов, вилоят Кенгаши депутатлари, партия масъул ходимлари, ҳамкор ташкилот вакиллари, Президент мактабининг раҳбар ва масъул ходимлари, ўқитувчи ва мураббийлари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этдилар. 

Учрашувда ўқувчи ёшларга маърузачилар томонидан сиёсий партияларнинг жамиятдаги ўрни, мақсад ва вазифалари, депутатлик фаолиятининг асосий мақсадлари, Ҳуқуқий давлатда давлат ҳокимияти тузилиши шакллари, таълим соҳасидаги ўзгаришлар ва шу каби кўплаб йўналишлардан керакли маълумотлар бериб ўтилди. 

Учрашув давомида макзур даргохда илм олаётган ўқувчи ёшларнинг тил, санъат, табиий фанлар ҳамда ахборот технологиялари фани йўналишларида ютуқ ва муваффақиятлари билан ҳам яқиндан танишилиб, уларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди ва ёшларнинг сиёсий онгини оширишга хизмат қилувчи шу каби учрашувлар юзасидан амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.  

Slide 1 of 4