Янгиликлар

ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ: ТОМОРҚАДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ — ОИЛАВИЙ ДАРОМАД МАНБАИ


🌱 ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ: ТОМОРҚАДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ — ОИЛАВИЙ ДАРОМАД МАНБАИ

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати А. Насриддинов ташаббуси билан Соку МФЙда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, такрорий ҳамда тўқсонбости экинларини ўз вақтида экиш масалаларига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.
Депутат А. Насриддинов хонадон эгалари билан мулоқот қилиб, томорқадан унумли фойдаланиш, бўш турган ер майдонларига такрорий экинлар экиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш орқали оилавий даромадни ошириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратди.
Семинар давомида ҳоким ёрдамчиси томонидан уруғлик танлаш, ерга ишлов бериш, экинларни парваришлаш ва ҳосилдорликни ошириш бўйича амалий тавсиялар берилди.
📌 Депутат А. Насриддинов томонидан аҳоли хонадонларида томорқадан самарали фойдаланиш ва фуқаролар фаровонлигини ошириш масалалари юзасидан депутатлик назорати давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 1