Каттақўрғон шаҳар “Ермачит” маҳалласида жойлашган “Маънавият сектори”да Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилояти Кенгаши ташаббуси билан аёл депутатларнинг тажриба алмашинуви, жойлардаги муаммоларни муҳокама қилиш, электорат билан тўғридан-тўғри мулоқот орқали депутатлик фаолияти самарадорлигини ошириш ва ёш аёлларни сиёсатга жалб этиш мақсадида “Аёл депутатлар минбари” интерактив учрашуви бўлиб ўтди.
Бугун мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳар бир соҳадаги фаоллиги ошириб бораётгани, нафақат, фан, таълим, тиббиёт, иқтисодиётда, балким, сиёсий жараёнларда ҳам хотин-қизлар иштироки тобора кенгаяётгани, Парламентда ва маҳаллий кенгашларда хотин-қизлар сони ва ҳиссаси ортиб бораётгани, келтирилган рақамларнинг ўзиёқ мамлакатимиз сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни ва фаоллиги тобора ошиб бораётгани тўғрисида маълумот берилди.