Пастдарғом тумани Найман маҳалласида жойлашган, 22-сонли МДТТда, “Одам савдосига қарши курашиш” ойлиги доирасида учрашув ўтказилди. Учрашувни Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгаши депутати Нурмаматова Садоқат ташкиллаштирди.
Тадбирда “Одам савдоси - давр муаммоси” мавзуси атрофида фаол мунозара олиб борилди. Учрашувда қатнашчиларга одам савдосининг жиддий таъсирлари, унинг ижтимоий ва иқтисодий оқибатлари ҳақида кенг маълумот берилди.
Садоқат Нурмаматова ўз нутқида, одам савдоси масаласининг долзарблигини ва бундай жиноятларни олдини олиш учун ҳар биримизнинг масъулиятимизни таъкидлади.
Тадбир давомида иштирокчилар ўз фикр ва таклифларини билдириш, ҳамда бу жиддий муаммога қарши курашиш йўлларини биргаликда топиш имкониятига эга бўлдилар.