Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Joriy yil 15-avgust kuni Amudaryo tumani hokimligida O‘zLiDeP deputatlik guruhining yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Жўқорғи Кенгес депутати Санобар Хўжамуротова сайловчилар билан учрашди
янв.21
“Biz korrupsiyaga qarshimiz!” nomli grant loyihasi doirasida Qilichboy OFYda davra suhbati tashkil etildi
янв.21
Президент Фармони ижроси ва маънавий-маърифий ишларда самарадорлик масалалари муҳокама қилинди
янв.21
Deputat saylovchilarga axborot berdi.
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Депутат сайловчиларнинг долзарб муаммоларига эътибор қаратди
янв.21
Депутатлар биринчи ярим йиллик якуни бўйича сайловчиларга ҳисобот бермоқда
2025 йил 10-11 июнь кунлари бўлиб ўтган IV-Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳамда хорижий инвесторлар кенгаши мажлисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нутқларида илгари сурилган энг муҳим ташаббус ва иқтисодий кўрсаткичлар бўйича

 2025 йил 10-11 июнь кунлари бўлиб ўтган IV-Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳамда хорижий инвесторлар кенгаши мажлисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нутқларида илгари сурилган энг муҳим ташаббус ва иқтисодий кўрсаткичлар бўйича Халқ депутатлари Бахмал туман Кенгаши депутати Алманов Узоқбой Қорабоевичнинг
МУНОСАБАТИ
11 июнь куни Халқаро конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.Давлат раҳбари ўз нутқида Ўзбекистон инвесторлар учун очиқ, эркин, барқарор ва ишончли мамлакатга айланиб бораётганини таъкидлади. «Бундай форматдаги дўстона мулоқотларимиз ўзининг амалий натижадорлиги, янги-янги лойиҳаларни рўёбга чиқаришга қўшаётган беқиёс ҳиссаси билан алоҳида ажралиб туради. Учрашувда Ўзбекистонда «яшил» энергия, чиқиндиларни қайта ишлаш, электр энергиясини сақлаш, «яшил» водород ишлаб чиқариш каби соҳаларда янги лойиҳаларни бошлаган компаниялар вакиллари ҳам иштирок этди. Acwa Power, Masdar, Linde, Shanghai Environment, Total Energies сингари компаниялар мамлакатдаги лойиҳаларга 8 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритиб, «яшил» иқтисодиётни ривожлантиришга ҳисса
қўшмоқда. Рақамли технологиялар соҳасида ҳам бир қанча компаниялар Ўзбекистонга кириб келмоқда.
Шунингдек ушбу йиғилишда Глобал кун тартибидаги яна бир масала – бу қўшни Афғонистоннинг тинч ва барқарор ривожланишига кўмаклашишдан иборат. Бу давлатнинг амалдаги ҳукумати билан халқаро майдонда конструктив мулоқот олиб бориш, унинг яккаланиб қолишига йўл қўймаслик ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Зеро, мазкур мамлакатдаги осойишталик ва иқтисодий ривожланиш ён-атрофдаги барча минтақаларнинг узоқ муддатли тараққиёти учун зарур омилдир. Форумнинг асосий мавзуси бўлган инвестициялар – фақат иқтисодий тараққиётнинг эмас, балки тинчлик ва барқарорликнинг кафолатидир! Келинг, биргаликда шундай инвестиция муҳитини яратайликки, у даромад келтириш билан бирга, инсон қадрини улуғлайдиган, унинг ҳаётий манфаатларини таъминлайдиган ва жамият равнақига
хизмат қиладиган мустаҳкам пойдеворга айлансин! Мамлакатимизда хорижий сармоядорларга янада қулай муҳит яратиш учун маҳаллий компаниялар билан бир хил шароитларни кафолатловчи “миллий режим” жорий қилинади,
давлат органлари билан муносабатга киришишда “ягона дарча” тамойили татбиқ этилиши белгиланди, инвестиция фаолиятини ортиқча текширувлардан кафолатли ҳимоялаш тизими яратилади.
Булар орқали 2030 йилга бориб, Ўзбекистоннинг кредит рейтингини “инвестицион” даражага олиб чиқишни мақсад қилиб қўйганмиз. Биз хорижий корхоналар билан бирма-бир гаплашиб, билдирилган 40 дан зиёд ташаббусларни саралаб олдик. Жумладан, сармоядорлар солиқ қонунчилиги барқарорлигини таъминлаш, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни кўпайтириш, инфратузилма соҳаларида хусусий сектор улушини ошириш бўйича таклифларни
бердилар. Тушган таклифлардан келиб чиқиб, гаров тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш, хорижий компаниялар учун профессионал кадрларни тайёрлаш, маҳаллий компанияларда корпоратив бошқарувни яхшилаш, солиқ маъмурчилиги бўйича қўшимча ишчи гуруҳлар ташкил этилади. Ҳар бир таклиф ва мулоҳаза батафсил кўриб
чиқилади. Ҳукуматимиз томонидан алоҳида “йўл харитаси” қабул қилинади. 

 Халқ депутатлари Бахмал туман Кенгаши депутати У.Алманов