Yangiliklar

Kengashlar

Du
Se
Cho
Pa
Ju
Sha
Yak
02 июн 2026

ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ.

imgХалқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг тегишли доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибидаги 🔹 “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармасига йўналтирилган маблағлардан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида; 🔹 Уйчи туман маҳаллий бюджети 2026 йил I чорак ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш тўғрисида. масалалар юзасидан Иқтисодиёт ва молия туман бўлими бошлиғининг ўринбосари А.Махмудовнинг ҳисоботи эшитилди. Ҳисобот давомида ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши, маҳаллий бюджет ижроси кўрсаткичлари ҳамда амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Йиғилишда доимий комиссия раиси ва аъзолари, шунингдек, туман Кенгаши котибияти мудири Н.Дедаханова иштирок этди. 📝 Муҳокамалар якунида кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИДА ҲИСОБОТ ЭШИТИЛДИ.

imgХалқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг тегишли доимий комиссияси йиғилишида Уйчи тумани Ёшлар ишлари бўлими бошлиғининг туманда ёшлар билан ишлаш борасида 2026 йилнинг I чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи кўриб чиқилди. Ҳисоботда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар муаммоларини ҳал этиш ҳамда давлат дастурлари доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Доимий комиссия аъзолари томонидан ҳисобот юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди. 📝 Муҳокамалар якунида ҳисобот маъқулланиб, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берилди. Ёшлар масалаларига доир вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан доимий комиссия назорати ўрнатилди.
18 май 2026

FARMON IJROSI AMALDA: XDP DEPUTATLIK VA EKSPERTLAR GURUHI 33-OILAVIY POLIKLINIKA FAOLIYATINI O‘RGANDI.

imgO‘zbekiston Xalq demokratik partiyasining tuman Kengashi deputatlik guruhi a’zolari, Xalq deputatlari viloyat Kengashi deputati T.Ismatillayev, N.Dedaxanova Xalq deputatlari tuman Kengashi kotibiyat mudiri N.Dedaxanova, Korrupsiyaga qarshi kurashish va xavfsizlik masalalari bo‘yicha doimiy komissiyasi raisi R.Nazarova hamda ekspert ishchi guruh a’zolari tomonidan 33-Oilaviy polikilinika faoliyati atroflicha o‘rganildi. PF-71-sonli Prezident Farmonida belgilangan vazifalar ijrosi doirasida tashkil etilgan ushbu tadbirda aholiga birlamchi tibbiy-sanitariya yordamini ko‘rsatish sifati markaziy mavzu bo‘ldi. O‘rganish davomida deputatlar va ekspertlar poliklinikada aholiga yaratilgan sharoitlar, dori-darmon ta’minoti, tibbiyot xodimlarining yuklamasi hamda Farmon doirasida tizimga joriy etilayotgan yangiliklarning samaradorligi bilan tanishdilar. Shuningdek, muassasaga tashrif buyurgan bemorlar bilan suhbatlashilib, ularning tibbiy xizmatlardan nechog‘lik mamnun ekanligi so‘raldi. Ishchi guruh a’zolari Farmon ijrosini to‘liq ta’minlashga to‘sqinlik qilayotgan qator muammo va kamchiliklarni ham aniqladilar. Xususan, tibbiy uskunalarning eskirganligi, ba’zi tor soha mutaxassislarining yetishmasligi va elektron navbat tizimidagi uzilishlar qayd etildi. Aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va aholi salomatligini muhofaza qilishni kuchaytirish yuzasidan chora-tadbirlar belgilandi.

ДЕПУТАТ АРАЛАШУВИ БИЛАН ИЧКИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНМОҚДА.

imgУйчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси тасарруфида жами 258 км узунликдаги умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, шундан 73 км давлат аҳамиятидаги ҳамда 185 км маҳаллий аҳамиятдаги йўллар ҳисобланади. Айни пайтда маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 50V072 “Жийдапка қ. – Мевазор қ.” (“Гулистон йўли”) автомобиль йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур йўлнинг умумий узунлиги 14 кмни ташкил этиб, вужудга келган чуқурчаларни бартараф этиш учун 75 млн сўм маблағ ажратилган. Ҳозирга қадар йўлнинг 10 км қисмида асфальтлаш ишлари тўлиқ амалга оширилди. Қолган 4 км ҳудудда таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, туман ҳокими Музаффар Абдуллаев Гулистон маҳалласи ҳудудида олиб борилаётган асфальтлаш ишлари жараёни билан танишиб, қурилиш ва таъмирлаш ишларида сифат ҳамда муддат масалаларига алоҳида эътибор қаратиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди. Шунингдек, Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати Д.Жўраевнинг депутатлик назорати ва амалий аралашуви асосида ҳудуддаги ички йўлларни таъмирлаш ишлари ҳам босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди

imgХалқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати А. Муйдинов томонидан ўз сайловчилари билан навбатдаги учрашув ўтказилди. Учрашув давомида фуқароларнинг мурожаатлари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, ҳудуддаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, ижтимоий ва инфратузилмавий масалалар бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди. Депутат томонидан сайловчилар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг мурожаатларига тезкор ечим топиш ҳамда ҳудудни янада ободонлаштириш бўйича ишлар изчил давом эттирилаётгани таъкидланди.

Уйчи туманида 100 нафардан зиёд аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди

imgВилоят Кенгаши депутати Т.Исматиллаев, туман Кенгаши депутатлари Р.Назарова, Н.Дедаханова, М.Холмирзаевалар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, тиббиёт ходимлари ва фуқароларнинг тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш бўйича  мурожаат ҳамда таклифлари тингланди.

ДЕПУТАТ ПИЛЛАКОРЛАР ХОНАДОНИДА

imgУйчи туманида жорий йилги пилла етиштириш мавсуми қизғин паллага кирди. Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Н.Дедаханова ўзи сайланган округ ҳудудидаги пиллакорлар фаолияти ва ипак қурти парвариши жараёнлари билан яқиндан танишди. Депутат маҳаллалардаги хонадонларда бўлиб, пиллакорларга яратилган шароитларни кўздан кечирди. Суҳбат давомида пилла етиштиришнинг аҳамияти, бу соҳа нафақат мамлакат иқтисодиёти, балки оилалар даромадини оширишда муҳим манба эканлиги таъкидланди. Шунингдек, пиллакорларнинг озуқа (тут барги) билан таъминланиш ҳолати ва мавсум якунида амалга ошириладиган тўловлар масаласи депутатлик назоратига олинди. Халқ вакили заҳматкаш пиллакорларга куч-қувват тилаб, мавсум давомида юзага келадиган ҳар қандай ташкилий масалаларда кўмак беришга тайёр эканлигини билдирди.

УРУҒЧИЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ИЖРОСИ НАЗОРАТДА

imgУруғчилик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ–521-сонли Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Р.Валиев ишчи гуруҳи аъзоси депутат А.Тожибоевлар томонидан ҳудудларда амалий ўрганиш ишлари олиб борилди.

САЙЛОВЧИЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

imgХалқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати А.Парпиев томонидан сайлов округи фуқаролари билан очиқ мулоқот тарзида навбатдаги учрашув ўтказилди. Мулоқот жараёнида аҳоли томонидан билдирилган мурожаат, таклиф ва ташаббуслар атрофлича кўриб чиқилди. Айниқса, ҳудуддаги ижтимоий муҳит, коммунал хизматлар, ички йўллар, бандлик ва инфратузилмани яхшилаш билан боғлиқ масалалар муҳокама марказида бўлди. Учрашув давомида фуқароларни ўйлантираётган муаммоларни тизимли ҳал этиш, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш ҳамда мурожаатлар ижросини депутатлик назоратига олиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. Таъкидланганидек, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларнинг фикр ва таклифларини эшитиш ҳамда жойлардаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.