Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
DEPUTAT  QO‘RG‘ONACHA MAHALLASIDA FUQAROLAR QABULINI O‘TKAZDI.
янв.21
ИБРАТ ХАЛҚАРО МАКТАБИ ИШ БОШЛАДИ
янв.21
Фуқаролар мурожаати ўрганилди.
янв.21
Янги илм маскани — янги имкониятлар сари қадам.
янв.21
DEPUTAT XONADONBAY O‘RGANISHLAR DAVOM ETMOQDA.
янв.21
ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАНЛАР
янв.21
МУАССАСА ЗАМОНАВИЙ ВА КЎРКАМ ҚИЁФАГА КИРДИ.
янв.21
Пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди.
янв.21
МАҲАЛЛАДА ИЖТИМОИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ.
янв.21
МАКТАБГА КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛИНДИ
ИБРАТ ХАЛҚАРО МАКТАБИ ИШ БОШЛАДИ

ИБРАТ ХАЛҚАРО МАКТАБИ ИШ БОШЛАДИ
Мустақиллик байрами арафасида Уйчи туманида яна бир замонавий таълим маскани — «Ибрат» халқаро мактаби ўз фаолиятини бошлади.
Янги таълим муассасасининг тантанали очилиш маросимида Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, туман ҳокими Музаффар Абдуллаев, жамоатчилик вакиллари, устозлар, ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Замонавий таълим стандартлари асосида ташкил этилган мактаб замонавий билим олиш, хорижий тилларни чуқур ўрганиш ва тиббиёт соҳасига қизиқиши юқори бўлган ёшлар учун кенг имкониятлар яратади.

Мактаб 230 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, 1-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчилар учун таълим олиш имконияти мавжуд. Таълим жараёнига 25 нафар малакали педагог ва ходим жалб этилган.

Дарс жараёнида хорижий тилларни чуқур ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, ўқувчиларнинг келажакдаги касбий қизиқишларини инобатга олган ҳолда тиббиёт йўналишига ихтисослаштирилган таълим ҳам йўлга қўйилган.

Мактабда ўқувчиларнинг замонавий билим ва амалий кўникмаларни эгаллаши, ўз қобилияти ва истеъдодини намоён этиши учун барча зарур шароитлар яратилган.

Асосий мақсад — хорижий тилларни пухта эгаллаган, замонавий касбларга тайёр, мустақил фикрлайдиган ва келажакка ишонч билан қадам қўядиган билимли ёшларни тарбиялашдан иборат.

Slide 1 of 1