Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
МУАССАСА ЗАМОНАВИЙ ВА КЎРКАМ ҚИЁФАГА КИРДИ.
янв.21
Пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди.
янв.21
МАҲАЛЛАДА ИЖТИМОИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ.
янв.21
МАКТАБГА КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛИНДИ
янв.21
ТОШЛОҚ МФЙДА ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ВА ФАРМОН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ.
янв.21
ПАХТА ТЕРИМИ ОЛДИДАН ҚИЗҒИН ТАЙЁРГАРЛИК
янв.21
МАҲАЛЛА ИНФРАТУЗИЛМАСИ ЯХШИЛАНМОҚДА.
янв.21
МАҲАЛЛАДА ИЖТИМОИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ.
янв.21
ЯНГИ ХУСУСИЙ БОҒЧА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ
ТОШЛОҚ МФЙДА ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ

ТОШЛОҚ МФЙДА ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Н.Имамова, Ф.Хусанова, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т.Гаппаров ҳамда Уйчи тумани Кенгаши котибият мудири Н.Дедаханова ва масъуллардан иборат ишчи гуруҳ томонидан иш режаси ижроси доирасида Уйчи тумани Тошлоқ МФЙдаги Ёрқўрғон қишлоғидаги 31-оилавий поликлиника фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида оилавий поликлиникада аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш ҳолати, тиббий хизматлар сифати ва самарадорлиги, шифокорлар ҳамда тиббий ходимларнинг фаолияти билан танишилди.

Шунингдек, поликлиникада фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар, тиббий хоналарнинг ҳолати, мавжуд тиббий жиҳозлар ва улардан самарали фойдаланиш, дори-дармон воситалари билан таъминланганлик даражаси ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилиши кўздан кечирилди.

Аҳолига профилактик тиббий хизмат кўрсатиш, касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, диспансер назоратидаги беморлар билан ишлаш, болалар ва хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди.

Ўрганиш давомида тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, тиббий ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш ҳамда аҳоли учун қулай ва сифатли тиббий хизматларни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Масъуллар томонидан поликлиника фаолияти, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Ўрганиш якунида аниқланган масалаларни бартараф этиш, тиббий хизмат сифатини ошириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларни янада яхшилаш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

Slide 1 of 1