Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Гулистон шаҳридаги “ММХ PRO” корхонасига ташриф буюрди. Ташриф чоғида корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, муаммоларни бартараф этиш борасида ўз таклиф ва тавсияларини билдирди. Хусусан, корхона фаолиятини кенгайтириш борасида Германия давлати билан ҳамкорлик қилиш дастурини қўллаб-қувватлади. Ушбу дастур орқали Сирдарёликлар учун яратилаётган янги иш ўринлари барчага янада қулайлик яратиб, шаҳримиз аҳолисининг турмуш тарзини яхшилашга, даромадини оширишга ўз ҳиссасини қўшади.