Сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш мақсадида
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссияларининг қўшма йиғилиши
ўтказилади.
Кун тартибига қўйидаги масалалар киритилди:
- Вилоятда “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги
Қонун ижроси таъминланиши ҳолати
тўғрисида.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сонли Фармонига асосан “Ўзбекистон-2030” стратегияси ва уни бажариш бўйича амалий чора-тадбирлар ижроси, тегишли мақсадли кўрсаткичларга эришилиши ва улар доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалга оширилган ишлари тўғрисида.
- “Жиззах шаҳар жамоат транспорт учун электробуслар харид қилиш ҳамда улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш” концепция лойиҳасини тасдиқлаш тўғрисида.
- Ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида.