Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Камбағалликни қисқартириш – устувор вазифа

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенат Кенгашининг 2024-йил 29-ноябрдаги “Камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги KQ-6-V-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Давлатобод туман Кенгаши томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

👥 Жумладан, маҳаллаларда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ўрганилиб, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларни доимий иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш ҳамда даромад манбаларини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

📊 Шунингдек, камбағалликни қисқартиришга қаратилган давлат дастурлари ижроси, аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, субсидия ва имтиёзлар ажратиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинмоқда.

📋 Ўрганишлар давомида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, соҳадаги ишларни янада самарали ташкил этиш бўйича мутасадди ташкилотларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

🤝 Халқ депутатлари Давлатобод туман Кенгаши томонидан камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган ишлар устидан назорат изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 3