Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ICHKI YO‘LLAR HOLATI TAHLIL ETILMOQDA
янв.21
MUAMMO - NAZORAT VA NATIJA
янв.21
MUAMMO - NAZORAT VA NATIJA
янв.21
Президент Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис ҳамда Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномаси ҳамда ”2026-2030-йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси натижалари бўйича Республика анжумани
янв.21
DEPUTATLAR FAOLIYATIDAN
янв.21
Urganch shahrida aholi va qishloq xo‘jaligini ro‘yxatga olish tadbiri boshlandi
янв.21
Deputat mahallada
янв.21
TARG‘IBOT TADBIRI
янв.21
Brifing: 2025-yilning ikkinchi yarmida amalga oshirilgan ishlar sarhisobi
янв.21
Deputat - ijtimoiy ko'makka muhtoj oilalar xolidan xabar oldi.
Депутат ташаббуси билан Сочак маҳалласида электр таъминоти яхшиланди

Тойлоқ тумани “Сочак” маҳалласида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашига миннатдорчилик хати йўлланди. Мазкур хатда маҳалла аҳолиси Аҳмад Яссавий кўчасига электр симёғочлари ажратилиши масаласи ҳал этилганидан чуқур мамнуният изҳор этган.

Фуқароларнинг таъкидлашича, ушбу ташаббус Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгаши депутати, “Адолат” СДП Тойлоқ туман Кенгаши раиси Нилуфар Акрамова томонидан илгари сурилган таклиф асосида амалга оширилиб, зарур маблағлар ажратилган. Бу эса маҳалладаги электр таъминотини яхшилаш, аҳолига қулайлик яратиш йўлидаги муҳим қадам сифатида эътироф этилмоқда.

Миннатдорчилик хати маҳалла фуқаролари вакили Ашуров Облоқул томонидан етказиб берилди. Маҳалла аҳолиси ўз мурожаатларига бефарқ бўлмаган депутат ва тегишли ташкилотларга самимий ташаккур изҳор этмоқдалар.

“Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгаши,

матбуот хизмати.

Slide 1 of 3