Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“Korrupsiyaga qarshi kurashish kunlari” profilaktik tadbiri
янв.21
Депутат иштирокида - ўқувчи ёшлар билан 8 декабрь – Конституция куни байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
янв.21
“Deputat va yoshlar” uchrashuvi tashkil etildi
янв.21
Депутат - Ўз сайланган худудидаги давлат мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ишларини ўрганди.
янв.21
Deputat - o‘z xududidagi umumta’lim maktabi faoliyati bilan tanishdi va undagi o‘quvchilar bilan suhbatlashdi.
янв.21
#Депутат_фаолиятидан
янв.21
DEPUTAT - TIBBIYOTDA YANGI TEXNOLOGIYALAR VA TERAPIYA USULLARI” VII XALQARO ILMIY-AMALIY ANJUMANIDA ISHTIROK ETDI
янв.21
Deputat - ma'naviy tadbirda ishtirok etdi va nutq so'zladi
янв.21
Депутат - Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш мақсадида навбатдаги маънавий-маърифий давра сухбати ўтказди.
янв.21
Deputat tashabbusi bilan
Депутат - Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш мақсадида навбатдаги маънавий-маърифий давра сухбати ўтказди.

Урганч_шаҳар_Кенгаши депутати Р.Болтаев томонидан - Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш мақсадида навбатдаги маърифий маънавий-маърифий давра сухбати ўтказилди. 

Тадбир Урганч шаҳридаги Тоза боғ маҳалласида маҳалла хотин-қизлар фаоллари, оилавий масалалар бўйича мутахассислар ва фуқаролар иштирокида бўлиб ўтди.Учрашувда зўравонликнинг олдини олиш, аёлларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни қонун билан белгиланган ҳақ ҳуқуқларини тушунтириш ҳамда муаммоларини эшитишга алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир давомида иштирокчиларга:оиладаги низоларни бартараф этишнинг самарали усуллари,хотин-қизлар учун мавжуд ҳимоя ордери ва ҳуқуқий механизмлар,зўравонлик ҳолатида мурожаат қилиш мумкин бўлган ташкилотлар ва “ижтимоий хизматлар” ҳақида маълумотлар берилди.Шунингдек, партия вакиллари томонидан аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, муаммоларини жойида ўрганиш бўйича амалий ёрдамлар таклиф этилди. Тадбир очиқ мулоқот руҳида ўтиб, иштирокчилар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.“Адолат” СДП Урганч шаҳар Кенгаши бундан буён ҳам хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича мунтазам равишда шундай учрашув ва тарғибот тадбирларини ташкил этишни режалаштирган.