КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАНИНГ ТУРМУШ ШАРОИТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич томонидан сайлов округидаги маҳаллада ижтимоий ходим иштирокида кам таъминланган оиланинг турмуш шароити ўрганилди.
🤝 Мулоқот давомида оила аъзоларининг мурожаатлари тингланиб, мавжуд муаммолари ва эҳтиёжларига эътибор қаратилди. Хусусан, оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзолари бандлигини таъминлаш, уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш масаласи муҳокама қилинди.
📌 Оилада доимий даромад манбаини шакллантириш учун мавжуд иш имкониятларини ўрганиш ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш зарурлиги таъкидланди.