«Янги ўқув йилига тайёргарлик — депутатлик назоратида»
🔎 Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, Кенгаш раиси Азамат Худайбердиев томонидан 3-"Ажинияз" сайлов округи ҳудудида жойлашган 7-умумтаълим мактабида янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати депутатлик назорати доирасида ўрганилди.
⚖️ Ўрганиш давомида мактабнинг ўқув хоналари, ҳудуди, санитария ҳолати, ўқувчилар учун яратилган шароитлар ва хавфсизлик масалалари кўздан кечирилди. Шунингдек, спорт залининг ҳолати ва спорт жиҳозларининг созлигига алоҳида эътибор қаратилди.
📚 Ўрганиш ишлари «Таълим тўғрисида»ги ЎРҚ-637-сон Қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда, таълим олувчилар учун муносиб ва хавфсиз шароит яратилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
📌 Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мактабни янги ўқув йилига тайёрлаш ҳамда ўқувчилар учун қулай шароит яратиш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.