Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати Т.Грибанова ўзининг ҳафталик иш режасига мувофиқ, 24 та тавсиявий саволнома асосида "А.Фитрат" МФЙ ҳудудида бўлиб, маҳалла еттилиги фаолияти самарадорлигини атрофлича ўрганди.
🗣️ Депутат ўз фаолияти доирасида нафақат умумий тизим ишини, балки ҳудуддаги ижтимоий муҳитни, айниқса, ёшлар сиёсати ижросини алоҳида назоратга олди.
↗️ Асосий эътибор — ёшлар бандлиги ва уларнинг келажагига:
Учрашув давомида Т.Грибанова маҳаллада ёшлар бандлигини таъминлаш, улар учун яратилган замонавий шароитлар ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасидаги ишлар билан яқиндан танишди. Хусусан, ушбу йўналишда эълон қилинган долзарб 90 кунлик давомида маҳаллада йигит-қизлар учун амалга оширилган ишлар ва яратилган имкониятлар депутат томонидан юқори баҳоланди.
🔔 Ўрганишда қайд этилган муҳим вазифалар:
✍️ Депутатларнинг 24 та энг муҳим йўналиш бўйича ҳудудларда мунтазам назорат тадбирларини олиб бориши;
🖥 Электрон тизимлардан самарали фойдаланиш ва рақамлаштиришни жадаллаштириш;
🏦 Сенат ва амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва туман Кенгаши қарор талаблари ижросини қатъий таъминлаш.
🗣️ Ўрганиш якунида аниқланган айрим камчиликларни тезкор бартараф этиш, маҳалла еттилиги фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ишларни кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.