Депутатлар ва доимий комиссия аъзолари қонун ҳужжатлари билан таништирилди
🏛 Бириктирилган депутатлар ҳамда доимий комиссия аъзолари уларнинг фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари билан мунтазам таништириб борилмоқда.
📖 Хусусан, доимий комиссиялар кесимида тақсимланган 96 та қонун бўйича қабул қилинган қонунлар ва ижро ҳужжатларининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.
📑 Тадбир давомида қонун ҳужжатларининг амалиётдаги аҳамияти, уларнинг ижросини таъминлаш ҳамда депутатлик фаолиятида самарали қўллаш масалалари муҳокама қилинди.
🤝 Шунингдек, иштирокчилар томонидан қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди.