Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

“Уч ёғоч” қабристонида ободонлаштириш ишлари доирасида ҳашар ташкил этилди.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Хакимбекович иштирокида сайлов округида жойлашган “Уч ёғоч” қабристонида ободонлаштириш ишлари доирасида ҳашар ташкил этилди.

Мазкур ҳашарда маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этдилар. Тадбир давомида қабристон ҳудудини тозалаш, чиқиндиларни йиғиш, қуриб қолган дарахт ва буталарни тартибга келтириш, йўлакларни очиш ҳамда атроф-муҳитни ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, қабристон ҳудудини янада тартибли сақлаш, муқаддас масканларга эҳтиром руҳини мустаҳкамлаш, аҳоли ўртасида поклик ва ободонлаштириш маданиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур ташаббус аҳоли томонидан қўллаб-қувватланиб, ҳашар уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди. Бу каби тадбирлар ҳудудларни ободонлаштириш, экологик муҳитни яхшилаш ҳамда жамиятда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Slide 1 of 3