Yangiliklar

МАКТАБ КУТУБХОНАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

МАКТАБ КУТУБХОНАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Мирзалиев Хабибулло Авазбекович томонидан сайлов округида жойлашган 54-сонли мактабда бўлиб, таълим муассасасидаги кутубхона фаолияти билан яқиндан танишилди.

Ташриф давомида кутубхонадаги китоблар фонди, уларнинг сақланиши ва ҳолати, шунингдек, ўқувчиларни китобхонликка кенг жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Хусусан, мактабда ўқувчилар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида “Ҳафтада ким кўп китоб ўқийди?” номли қизиқарли ва рағбатлантирувчи тадбир йўлга қўйилганлиги қайд этилди. Ушбу ташаббус ўқувчиларнинг китобга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилмоқда.

Ташриф жараёнида депутат томонидан ҳам китобхонликни рағбатлантириш мақсадида қўшимча ташаббус илгари сурилди. Жумладан, ой давомида энг кўп китоб ўқиган ўқувчи учун махсус мукофот жорий этилиши эълон қилинди.

Мазкур ташаббус ўқувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг билим ва маънавиятини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Slide 1 of 2