Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан ҳудудлардаги ташкилот ва муассасаларда коррупцияга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг самарадорлиги ўрганиб борилмоқда.
Бугун Кенгашнинг "Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича" доимий комиссия раиси, ишчи гуруҳ раҳбари Н.Дехканов ҳамда аъзолар А.Раҳматуллаев ва Ҳ.Тошматовалар, Кенгаш котибияти ходимлари билан биргаликда Наманган шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимида ўрганиш ва тарғибот ишлари ўтказишди. Ўрганиш давомида ходимлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, коррупцияга қарши мавзусида тарғибот воситаларини кўпайтириш, ишонч телефонини барча муассасаларга етказиш, профилактик тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.