Учрашувнинг асосий мақсади сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ташаббусларни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, давлат раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришдан иборат бўлди.Шунингдек, “Боғишамол” мфйда автобус қатновини йўлга қўйиш келишиб олинди.
“Маҳалла еттилиги” вакиллари эса ҳудудда ижтимоий муҳитни соғломлаштириш, эҳтиёжманд қатламни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий муаммоларга тезкор ечим топишда депутатлар билан ҳамкорликда ишлаш муҳимлигини таъкидлашди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда билдирилган ҳар бир таклиф ва мурожаат депутат томонидан эътиборга олиниб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этилиши юзасидан чоралар кўрилиши маълум қилинди.