Бугун ЎзЛиДеП Учқудуқ туман Кенгаши ташаббуси билан депутатлик гуруҳи эшитуви ташкил этилди. Эшитувни депутатлик гуруҳи раҳбари Г.Алланова очиб берди ва депутатлик эшитувида нуронийларга кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамлар, якка ёлғизлар учун яратилган имтиёзлар юзасидан Нуронийларни қўллаб қувватлаш жамғармаси раисининг ҳисоботи эшитилди. Шунингдек, эшитув давомида депутатлар томонидан нуронийларга кўрсатилаётган хизматлардаги мавжуд таклиф ва муаммолар ўрганилиб, керакли маслаҳат ҳамда тавсиялар берилди.