Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Бугун халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
“Yoshlar fikri – parlament kuchi” shiori ostida “Parlament oromgohi” o‘quv seminari bo‘lib o‘tmoqda
янв.21
Учқўрғон туманида 2025-йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
янв.21
Учқўрғон туманида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти бўйича тарғибот учрашувлари ўтказилди
янв.21
Учқўрғон туманида коррупцияга қарши кураш мавзусида учрашув ўтказилди
Жиноятчиликка қарши кураш маҳалладан бошланади

Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг жиноятчиликни камайтириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказган йиғилишда белгиланган устувор вазифалар ҳудудларда амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, хавфсизликни мустаҳкамлаш ишлари маҳалладан бошланиши лозим, чунки ҳар бир оила тинчлиги бутун давлат хавфсизлигига ҳисса қўшади.

Шу мақсадда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддасхон Аҳмедова Олтинкул тумани “Сарой-1” МФЙ фаолияти билан яқиндан танишди. Учрашув давомида маҳаллада жиноятчилик ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, аҳоли билан профилактик ишлар самарадорлигини ошириш, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Манзилли ва амалий чора-тадбирлар маҳаллада тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, аҳоли хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва жиноятчилик ҳолатларини камайтиришга қаратилган бўлиб, давлатимиз раҳбарининг устувор вазифаларини ҳаётий амалга оширишга хизмат қилади.

Slide 1 of 3