Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Бугун халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
“Yoshlar fikri – parlament kuchi” shiori ostida “Parlament oromgohi” o‘quv seminari bo‘lib o‘tmoqda
янв.21
Учқўрғон туманида 2025-йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
янв.21
Учқўрғон туманида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти бўйича тарғибот учрашувлари ўтказилди
янв.21
Учқўрғон туманида коррупцияга қарши кураш мавзусида учрашув ўтказилди
Ёшлар тарбияси ва жиноятчиликка қарши кураш маҳалладан бошланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддасхон Аҳмедова Олтинкул тумани 42-мактаб ўқувчи қизлар билан давра суҳбати ўтказди. Учрашувда эрта турмушнинг салбий оқибатлари, ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида “Креатив тадбиркор ёшлар” лойиҳаси ҳақида ҳам кенг тушунчалар берилди. Лойиҳа доирасида ёшларга ўз тадбиркорлик салоҳиятини ривожлантириш, янги ғоя ва ташаббусларини амалиётга татбиқ этиш, ижтимоий фаолликни ошириш ҳамда маҳалла ва жамият ривожига ҳисса қўшиш имкониятлари батафсил тушунтирилди.

Маҳалла ва мактабларда олиб борилаётган бундай учрашувлар жиноятчиликка қарши кураш ва ёшлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, давлатимиз раҳбарининг устувор вазифаларини ҳаётий амалга оширишга хизмат қилади.

Slide 1 of 4