35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ИЖТИМОИЙ РЕЕСТРДАГИ ОИЛАЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
ИЖТИМОИЙ РЕЕСТРДАГИ ОИЛАЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг турмуш шароити ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида оилалардаги ишсиз фуқароларнинг қизиқиши, касб-ҳунари ва мавжуд имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди. Уларнинг бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш, касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда тадбиркорликка жалб этиш бўйича тегишли таклиф ва тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, аниқланган масалаларни мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш ва ҳар бир оила билан манзилли ишлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
📌 Ўрганиш натижалари ва билдирилган таклифларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.
Slide 1 of 1