35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ЁШЛАР ТАШАББУСИ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
ЁШЛАР ТАШАББУСИ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
Туманимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббус ва ғояларини рағбатлантиришга қаратилган тадбирлар изчил давом этмоқда.
Шу мақсадда «Газнон» маҳалласидаги 28-сонли умумтаълим мактабида ишсиз ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувда туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати А.Нажмиддинов иштирок этди.
Мулоқот давомида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка йўналтириш, истиқболли бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда зарур амалий кўмак кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.
Ёшларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
✅ Ҳар бир ёшнинг ташаббуси эътиборда бўлиши, уларнинг қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун янги шароитлар яратиш муҳимлиги таъкидланди.
Slide 1 of 4