Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Doimiy komissiyada murojaatlar bilan ishlash natijalari muhokama qilindi
янв.21
Deputat bepul dori-darmonlar bilan ta’minlash holatini o‘rgandi
янв.21
Sessiya oldidan doimiy komissiyalar faoliyati muhokama qilindi
янв.21
Doimiy komissiyada ekologiya sohasidagi ishlar muhokama qilindi
янв.21
9-may — Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan ma’naviy-ma’rifiy tadbir o‘tkazildi
янв.21
Deputat bandlik va tadbirkorlikni rivojlantirish holatini o‘rgandi
янв.21
Deputat mahallada hamkorlik va murojaatlar holatini o‘rgandi
янв.21
“Yoshlar maslahat guruhi” ishchi komissiyasi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Deputat dorixona faoliyatini o‘rgandi
янв.21
Deputat hududdagi madaniyat muassasalari faoliyatini o‘rgandi
ОБОД МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ОБОД МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

✔️ Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал этишда маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда “маҳалла еттилиги” ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади.

✔️ Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарори ижроси юзасидан Обод маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганиш ишлари олиб борилди.

✔️ Ўрганиш жараёнида Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Н. Муҳаммадиева ва Д. Хатамова, шунингдек, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутатлари ҳамда котибият ходимлари иштирок этди.

✔️ Учрашув давомида маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат, аҳолини қийнаётган муаммолар, уларни ҳал этиш механизмлари, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолиятининг самарадорлиги атрофлича муҳокама қилинди.

✔️ Шунингдек, маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар билан манзилли ишлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ҳудуддаги инфратузилма муаммоларини бартараф этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

✔️ Мулоқотлар давомида “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликни янада кучайтириш, аҳоли мурожаатларига тезкор ва самарали ечим топиш, жойлардаги муаммоларни тизимли ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

✔️ Таъкидланганидек, бу каби ўрганишлар ҳудудлардаги муаммоларни жойида ҳал этиш, халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда ижтимоий барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 1