Туманимиз қишлоқ хўжалигида пахтачиликни ривожлантириш, юқори ҳосил олиш ва сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш мақсадида Хитойнинг Шинжон тажрибаси жорий этилмоқда.
👥 Туман Кенгаши депутатлари Ш. Ахмедова ва М. Ярашовлар фермер хўжаликларида бўлиб, янги технологиялар билан танишдилар.
🌾 Ҳозирги кунда:
▪️ 60 ва 90 см қатор тизимлари ўрнига
▪️ 76 см якка қатор
▪️ 76/10 схема
▪️ томчилатиб суғориш (пленка остида ва пленкасиз)
▪️ қўш қатор усуллари жорий этилмоқда
🎨 Шунингдек, экин майдонларида қизил, сариқ ва кўк рангли пленкалар қўлланилиб, уларнинг ҳосилдорликка таъсири ўрганилмоқда.
🙏 Фермерлар ушбу янгиликлар Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалигига қаратилаётган эътибор, яратилаётган шароит ва имтиёзлар самараси эканини таъкидлаб, ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.