Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгаши депутати М.Тўйчиева ўз сайлов округи "Бўстон" маҳалла фуқаролар йиғинида "Депутат маҳаллада" лойиҳаси асосида хонадонма-хонадон юриш жароёнида таморқадан унумли фойдаланишлари учун сув таъминотидаги узилишлар хақидаги аҳоли томонидан депутатга мурожаат қилинган эди. Ушбу мурожаатга асосан маҳаллага артезиан қудуқлар қазиш ишларини ташкил этиш юзасидан туман Фермерлар кенгашига "Депутатлик сўрови" билан чиқилди. Туман Фермерлар кенгаши томонидан "Бўстон" маҳалла фуқаролар йиғини "Олмазор" кўчасига субсидия асосида артизан сувини қазиб чиқариш учун жой ажратилди ва ташаббускор аниқланиб, фаолият бошланди.