Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Маҳаллада Президент Мурожаатномаси тарғиботи

Маҳаллада Президент Мурожаатномаси тарғиботи

Чортоқ туманидаги маҳаллаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тушунтириш, унда белгиланган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тарғибот тадбирлари изчил давом этмоқда.

Бугун “Оқтерак” маҳалласида навбатдаги тарғибот учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Ф.Баҳодиров, депутат К. Мамунов ,«маҳалла еттилиги» аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар Президент Мурожаатномаси халқ ҳаёти билан бевосита боғлиқ дастурий ҳужжат эканини таъкидлаб, унда белгиланган вазифаларни маҳалла кесимида амалга ошириш, фуқаролар мурожаатларига ўз вақтида ечим топиш борасидаги масъулият янада кучайганини қайд этдилар.

Якунида маҳалла еттилигининг амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботи эшитилиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Slide 1 of 6