Yangiliklar

#jarayon

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Абдуллажонов Алишер, Бўка тумани ҳоким ўринбосари М.Мирзохид, Бўка тумани "Бешкапа" МФЙ раиси И.Маткаримов ва ишчи гурухлари "Махалла еттилиги" доирасида "Бешкапа" МФЙда яшовчи фуқаро Ж.Хайдарованинг мурожаати бўйича уйига бориб муаммолари ўрганилди. 

Фуқаро мурожаатида уйининг том қисмидан чакка ўтаётгани, ичимлик суви йўқлиги ва яна баъзи муаммолари кўриб чиқилди. 

Ушбу муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди ва депутат томонидан назоратга олинди.

Slide 1 of 5