Yangiliklar

Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш – долзарб вазифа

Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш – долзарб вазифа

🇺🇿 Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев ва Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси С.Файзиева томонидан тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси томонидан аҳоли билан тематик учрашувлар ташкил этилмоқда.

➡️ Ушбу режа-жадвалга асосан, Юқори Чирчиқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сон қарори ижроси доирасида маҳалла еттилиги аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

✅ Учрашувда туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман прокурори ва ички ишлар бўлими бошлиғи, тегишли мутасаддилар, маҳалла еттилиги аъзолари ҳамда фаоллар иштирок этишди.

🖥 Мулоқот давомида қарорда белгиланган вазифалар, хусусан маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш, профилактика ишларини самарали ташкил этиш, ёшлар ва аёллар билан ишлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.

https://t.me/TV_Kengash

Slide 1 of 10