Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
AHOLI MUROJAATLARI DEPUTAT E’TIBORIDA: “TASHISTI” VA “MOHIRLAR” MAHALLALARIDAGI MUAMMOLAR O‘RGANILDI
янв.21
“Qashqar” mahallasidagi 5-sonli maktab oldida yo‘l harakatini tartibga solish masalasi deputatlik so‘rovi orqali ko‘tarildi
янв.21
Shayxontohur tumani Kengashi faoliyati yuzasidan amaliy-uslubiy muloqot o‘tkazildi
янв.21
DEPUTATLIK SO‘ROVI NATIJASI: 299-SONLI MAKTAB OLDIDAGI PIYODALAR O‘TISH JOYI BO‘YICHA TEGISHLI TOPSHIRIQ BERILDI
янв.21
MAHALLADAGI UCHRASHUVDA FUQAROLAR YO‘L HARAKATI BILAN BOG‘LIQ MASALANI KO‘TARDI
янв.21
Dual ta’lim jarayonlari va o‘quvchilarning mehnat sharoitlari muhokama qilindi
янв.21
Jamoat hojatxonalarini tashkil etish loyihasi yuzasidan taklif va savollar bildirildi
янв.21
Deputatlar uchun jamoat transportidan bepul foydalanish masalasi ko‘tarildi
янв.21
“Alisherobod” va “Ijodkor” mahallalaridagi infratuzilma masalalari deputatlik so‘rovi orqali ko‘tarildi
янв.21
Avtobuslarda yo‘lkira haqini to‘lamaslik holatlarining oldini olish choralari so‘raldi
#Munosabat

 Йиғилишда Қорақалпоғистоннинг бугунги иқтисодий салоҳияти,
мавжуд имкониятлари, ҳудудларни янада ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини
ошириш, инвеститсияларни жалб этиш, саноатни кенгайтириш, қишлоқ хўжалигидан самарали
фойдаланиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда инсонлар учун қулай яшаш шароитларини
яратиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

“Мазкур йиғилишда Қорақалпоғистоннинг келгуси тараққиёти билан боғлиқ масалаларнинг жуда
кенг қамровда кўриб чиқилгани, энг муҳими, ҳар бир йўналиш бўйича аниқ вазифалар
белгилаб берилгани биз, халқ вакиллари учун ҳам катта масъулият юклайди.
 

Бугунги кунда Қорақалпоғистон иқтисодиёти жадал ривожланаётган ҳудудлардан бирига айланмоқда.
Инвеститсиялар ҳажмининг ортиб бораётгани, янги ишлаб чиқариш қувватларининг ишга
туширилаётгани, энергетика салоҳиятининг кенгайиши ҳудудимиз учун янги тараққиёт
босқичини бошлаб бермоқда.
 

Мен депутат сифатида, айниқса, Қўнғирот тумани билан боғлиқ лойиҳаларга алоҳида
эътибор қаратдим. Туманда 2 миллиард 600 миллион долларлик, қуввати 1,5 минг мегаватт
бўлган шамол электр стансияси қурилишининг бошланиши Қўнғиротнинг нафақат Қорақалпоғистон,
балки мамлакатимизнинг “яшил” энергетика ривожидаги ўрнини янада мустаҳкамлашига
хизмат қилади.
 

Бундай йирик лойиҳа атрофида янги инфратузилма, хизмат кўрсатиш тармоқлари, мутахассисликлар
ва бандлик имкониятлари шаклланиши табиий. Шунинг учун бу жараёнда маҳаллий аҳолининг,
айниқса, ёшларнинг замонавий касбларни эгаллаши, янги лойиҳаларда фаол иштирок
этиши учун зарур шароитларни яратиш ҳам муҳим вазифалардан биридир.
 

Йиғилишда “Қўнғирот – Қораўзак – Тахиатош” йўналишини Қорақалпоғистоннинг “яшил саноат йўлаги”
ва “интеллектуал иқтисодиёт учбурчаги”га айлантириш бўйича белгиланган вазифалар
ҳам эътиборга молик. Бу ташаббус ҳудудимизда энергетика билан бир қаторда замонавий
саноат, рақамли технологиялар, маълумотлар марказлари ва юқори қўшилган қийматли
ишлаб чиқаришларни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади.
 

  

Шунингдек, А-380 магистрал йўлининг Қўнғиротдан ўтувчи қисми модернизатсия қилингани ва транспорт
инфратузилмасининг ривожлантирилиши ҳудуднинг транзит ва логистика имкониятларини
кенгайтиради. Транспорт қулайлиги ошиши эса ўз навбатида тадбиркорлик, савдо, хизмат
кўрсатиш ва инвеститсия фаолиятининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
 

Йиғилишда аҳоли турмуш шароитини яхшилашга қаратилган масалалар ҳам кенг муҳокама қилинди.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш, тиббиёт муассасаларини ривожлантириш, замонавий
ижтимоий обектлар барпо этиш, маҳаллаларни обод қилиш каби вазифалар ҳар бир инсон
ҳаётига бевосита таъсир қиладиган йўналишлардир.
 

Қорақалпоғистонни ривожлантириш фақат йирик саноат корхоналари ёки миллиард долларлик инвеститсиялар билан ўлчанмайди. Тараққиётнинг энг муҳим натижаси — ҳар бир оиланинг даромади ошиши, ёшларнинг ишли бўлиши, тадбиркорнинг ўз фаолиятини кенгайтириши, маҳаллаларда қулай
шароитлар яратилиши ва аҳолининг эртанги кунга бўлган ишончи мустаҳкамланишидир.
 

Шу маънода, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредитлар ажратиш, “мижозни ўстириш”
модели асосида аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ҳам жуда
муҳим. Кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликнинг ривожланиши маҳаллаларда янги даромад манбаларини яратишнинг энг самарали йўлларидан биридир.
 

Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик борасида белгиланган вазифалар ҳам Қорақалпоғистон, жумладан, Қўнғирот учун катта аҳамиятга эга. Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, яйлов ва озуқа майдонларидан унумли фойдаланиш, чорвачилик комплексларини ташкил этиш, янги
гротехнологияларни жорий этиш орқали қишлоқ ҳудудларида ҳам аҳоли даромадини ошириш имкониятлари кенгаймоқда.
 

Бугун биз учун яна бир устувор йўналиш — ёшлар. Қорақалпоғистонда катта ёшлар салоҳияти мавжуд. Уларни замонавий билим ва касбларга йўналтириш, ахборот технологиялари, логистика, хорижий
тиллар ва бошқа юқори даромадли соҳаларда малакасини ошириш келажак учун энг муҳим
инвеститсиялардан биридир.
 

Қўнғиротдаги техникумларда замонавий касбий таълим тажрибаларини жорий этиш бўйича белгиланган вазифалар ҳам ёшларимиз учун катта имкониятдир. Чунки бугунги меҳнат бозори талаб қилаётган касбларни эгаллаган ёш — нафақат ўз оиласининг, балки бутун ҳудуд иқтисодиётининг ривожига ҳисса қўша оладиган кучдир. 

Йиғилишда тиббиёт, мактабгача таълим, ободонлаштириш, экология ва маданий меросга ҳам алоҳида эътибор қаратилгани Қорақалпоғистон тараққиёти комплекс тарзда кўзда тутилаётганини кўрсатади. 

Мен халқ вакили сифатида бир нарсани алоҳида таъкидламоқчиман:
бугун белгиланган ҳар бир вазифанинг қоғозда қолиб кетмасдан, жойларда аниқ натижага
айланиши муҳим. Депутатларнинг вазифаси ҳам айнан шу жараёнда — аҳоли билан мулоқот
қилиш, уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганиш, тегишли ташкилотлар олдига масалаларни
қўйиш ва белгиланган вазифаларнинг ижросини кузатишда намоён бўлади.
 

Қорақалпоғистон учун яратилаётган имкониятлар жуда катта.
Энди асосий вазифа — ушбу имкониятлардан оқилона фойдаланиш, инвеститсияларни самарали
лойиҳаларга йўналтириш, янги иш ўринларини кўпайтириш ва энг муҳими, ҳар бир ҳудудда
инсон манфаатини устувор қўйишдир.
 

Ишонаманки, бугун белгиланган кенг кўламли вазифалар Қорақалпоғистоннинг янги тараққиёт босқичини бошлаб беради. Қўнғирот тумани ҳам ушбу жараённинг фаол иштирокчиси сифатида ўзининг мавжуд салоҳияти ва имкониятларини тўлиқ намоён этади. 

Биз, халқ депутатлари эса бу жараёнда халқимизнинг овози, манфаатлари ва қонуний талабларини ифодалаш, ҳудудимиз ривожига дахлдор ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда белгиланган вазифаларнинг амалий ижросига муносиб ҳисса қўшишни ўзимизнинг муҳим бурчимиз деб биламиз.” 

Қорақалпоғистоннинг бугунги тараққиёти — эртанги авлод
учун яратилаётган мустаҳкам пойдевордир.
 

    

Slide 1 of 1