Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
AHOLI MUROJAATLARI DEPUTAT E’TIBORIDA: “TASHISTI” VA “MOHIRLAR” MAHALLALARIDAGI MUAMMOLAR O‘RGANILDI
янв.21
“Qashqar” mahallasidagi 5-sonli maktab oldida yo‘l harakatini tartibga solish masalasi deputatlik so‘rovi orqali ko‘tarildi
янв.21
Shayxontohur tumani Kengashi faoliyati yuzasidan amaliy-uslubiy muloqot o‘tkazildi
янв.21
DEPUTATLIK SO‘ROVI NATIJASI: 299-SONLI MAKTAB OLDIDAGI PIYODALAR O‘TISH JOYI BO‘YICHA TEGISHLI TOPSHIRIQ BERILDI
янв.21
MAHALLADAGI UCHRASHUVDA FUQAROLAR YO‘L HARAKATI BILAN BOG‘LIQ MASALANI KO‘TARDI
янв.21
Dual ta’lim jarayonlari va o‘quvchilarning mehnat sharoitlari muhokama qilindi
янв.21
Jamoat hojatxonalarini tashkil etish loyihasi yuzasidan taklif va savollar bildirildi
янв.21
Deputatlar uchun jamoat transportidan bepul foydalanish masalasi ko‘tarildi
янв.21
“Alisherobod” va “Ijodkor” mahallalaridagi infratuzilma masalalari deputatlik so‘rovi orqali ko‘tarildi
янв.21
Avtobuslarda yo‘lkira haqini to‘lamaslik holatlarining oldini olish choralari so‘raldi
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ТАРАҚҚИЁТИ — ЮКСАК ЭЪТИБОР ВА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР САМАРАСИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ТАРАҚҚИЁТИ — ЮКСАК ЭЪТИБОР ВА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР САМАРАСИ



Қорақалпоғистон заминига бўлган юксак эътибор, халқимиз ҳаётини яхшилаш, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ва эртанги тараққиёт учун мустаҳкам пойдевор яратишга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатлар бугун ўзининг амалий натижаларини намоён этмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 18–19 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига навбатдаги ташрифи ҳам ана шу изчил ва халқчил сиёсатнинг мантиқий давоми бўлди. 

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати сифатида мазкур ташрифни нафақат ҳудудимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий-ижтимоий воқеа, балки Қорақалпоғистоннинг бугунги тараққиёти ва келгуси истиқболини белгилаб берувчи муҳим қадам сифатида баҳолайман. Ташриф давомида амалга оширилган ишлар билан танишув, одамлар билан бевосита мулоқотлар, янги лойиҳаларнинг ишга туширилиши ҳамда 19 сентябрь куни Нукус шаҳрида ўтказилган кенгайтирилган йиғилиш ҳудуд ривожига бўлган юксак эътиборнинг яққол ифодаси бўлди. 

Айниқса, давлатимиз раҳбарининг оддий одамлар билан самимий мулоқот қилиши, маҳаллалардаги шароитлар, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиши биз, маҳаллий Кенгаш депутатлари учун ҳам муҳим вазифаларни белгилаб беради. Нукус туманидаги «Дийқан арна» маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан танишув жараёнида аҳоли учун муносиб шароитлар яратиш, иш ўринларини кўпайтириш ва хонадонлар даромадини ошириш масалаларига алоҳида урғу берилди. Маҳаллада
«Ақлли маҳалла» тизимининг жорий этилгани эса замонавий бошқарув, фуқаролар мурожаатларини тезкор кўриб чиқиш ва инфратузилма ҳолатини рақамли назорат қилиш имконини бермоқда. 

Ташрифнинг Нукус шаҳри учун аҳамияти ҳам алоҳида. Шаҳарнинг қатор кўчаларида амалга оширилган ободонлаштириш ишлари натижасида аҳоли ва меҳмонлар учун янада қулай муҳит яратилди. Хусусан, Ғарезсизлик, С.Камалов ва Ғ.Шеразиева кўчаларининг 2,5 километрлик қисми таъмирланиб, инфратузилмаси янгиланди. Пиёдалар йўлаклари, замонавий ёритиш тизимлари, ёмғир сувларини оқизиш тармоқлари барпо этилди. Бу ишлар натижасида янги тадбиркорлик субъектлари фаолияти йўлга қўйилиб, янги иш ўринлари яратилди. 

Буларнинг барчаси «Янги Ўзбекистон» ғоясининг мазмун-моҳияти — инсон қадрини улуғлаш, аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш тамойиллари амалда ўз ифодасини топаётганини кўрсатади. 

Ташриф доирасида Қорақалпоғистонда қатор йирик инвестициявий лойиҳаларнинг ишга туширилиши ва янги қувватлар қурилишига старт берилиши ҳам ҳудуд иқтисодиёти учун катта аҳамиятга эга. Расмий маълумотларга кўра, сўнгги йилларда Қорақалпоғистонга 5 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилинган. Ҳудуднинг ялпи ҳудудий маҳсулоти 2016 йилдаги 8,5 триллион сўмдан жорий йил бошида 54 триллион сўмдан ошган. Фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони ҳам 26,5 мингтага етган. 

Бу рақамлар ортида минглаб инсонларнинг меҳнати, янги корхоналар, янги иш ўринлари ва оилалар фаровонлиги турганини алоҳида таъкидлаш лозим. Энг муҳими, бугун Қорақалпоғистонда тадбиркорлик қилиш, инвестиция киритиш ва янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. 

19 сентябрь куни Нукус шаҳрида Президентимиз раислигида ўтказилган йиғилишда эса Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг янги босқичидаги устувор вазифалар белгилаб берилди. Ҳудудда тадбиркорлик ва инвестиция фаоллигини янада ошириш мақсадида қатор имтиёз ва қулайликлар яратилгани қайд этилди. Жумладан, фойда, ер ва мол-мулк солиқлари икки баробар камайтирилган,
саноат корхоналари учун электр энергияси тарифи 15 фоизга пасайтирилган, ижтимоий солиқ ставкаси эса 1 фоиз этиб белгиланган. Ўтган йили
Қорақалпоғистонга 1,7 миллиард доллар инвестиция киритилган бўлиб, бу 2021 йилдаги кўрсаткичдан 22 баробар кўпдир. 

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати
Дамир Искендеров

Slide 1 of 1