ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН УЧҚУДУҚДА ЯНГИ ГУЛ ДЎКОНИ
ИШ БОШЛАДИ
Камбағалликни қисқартиришнинг энг тўғри ва мустаҳкам йўли — фуқаронинг тадбиркорлик ташаббусини қўллаб-қувватлаш ва
мустақил даромад топиши учун шароит яратиб беришдир.
Учқудуқ туман Кенгаши депутати Малика Худойбердиева ёшлар ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида аниқ амалий иш
олиб бормоқда.
Депутат саъй-ҳаракати билан “Абай” маҳалласида яшовчи фуқарога тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 50 млн сўм
миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилди.
Ажратилган маблағ эвазига ҳудудда янги гул дўкони қурилиб, тўлиқ ишга туширилди. Бунинг натижасида ёш фуқаро мустақил даромад
манбаига эга бўлди.