35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“DO‘STLIK” MAHALLASIDAGI YASHIL MAYDONLARNI SUG‘ORISH MASALASI BO‘YICHA RASMIY JAVOB OLINDI
янв.21
Qurilish, kommunal, suv xo‘jaligi, ekologiya, sanoat va transport masalalari bo‘yicha doimiy komissiyasi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Shayxontohur tumani Kengashi va kotibiyati faoliyati o‘rganilib, amaliy-uslubiy yordam ko‘rsatildi
янв.21
MAKTABGACHA TA’LIM MUASSASASIDAGI SHAROITLAR DEPUTAT TOMONIDAN O‘RGANILDI
янв.21
“BESHQAYRAG‘OCH”DA FUQAROLAR MUROJAATLARIGA AMALIY YECHIM
янв.21
“YANGI TOSHKENT” MAHALLASIDAGI ISSIQLIK TA’MINOTI BO‘YICHA KAMCHILIKLAR BARTARAF ETILDI
янв.21
“Ahil” mahallasidagi qurilish masalasi yuzasidan Toshkent shahar prokuroriga deputatlik so‘rovi yuborildi
янв.21
“OBOD MAHALLA” DASTURI: BUNYODKORLIK ISHLARI SIFATI VA AHOLI MUROJAATLARI DEPUTAT NAZORATIDA
янв.21
MAHALLA UCHUN ZAMONAVIY MASKAN — AHOLIGA QULAY XIZMAT KO‘RSATISH SARI MUHIM QADAM
янв.21
XUSNIDDIN ERGASHEV 2026-YILNING IKKINCHI CHORAGI BO‘YICHA SAYLOVCHILARGA AXBOROT BERDI
ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТНИНГ ҒОЛИБ ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МАСАЛАСИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТНИНГ ҒОЛИБ ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МАСАЛАСИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2026 йил 2-мавсуми якунлари ҳамда ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш масаласи муҳокама қилинди.
Мазкур масала юзасидан — Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ҳисобот берди.
Маълум қилинишича, жорий мавсумда фуқаролар томонидан жами 172 та ташаббус илгари сурилган. Шундан белгиланган мезонларга мувофиқ деб топилган 164 та лойиҳа овоз бериш босқичига ўтказилган.
Ғолиб лойиҳаларни амалга ошириш учун «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»га жами 21 миллиард 244 миллион сўм маблағ йўналтирилган. Овоз бериш натижаларига кўра, умумий қиймати 20 миллиард 469 миллион сўм бўлган 13 та лойиҳа ғолиб деб топилган.
Ғолиб лойиҳаларнинг:
🔹 11 таси — ички йўлларни таъмирлашга;
🔹 1 таси — дренаж ва ариқларни тартибга келтиришга;
🔹 1 таси — соғлиқни сақлаш муассасасининг моддий-техник базасини ривожлантиришга қаратилган.
Депутатлар томонидан ҳисобот эшитилиб, муҳокама қилинди ҳамда ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Slide 1 of 1