Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
DEPUTATNING SAYLOVCHILAR BILAN AXBOROT UCHRASHUVI BO‘LIB O‘TADI
янв.21
“KATTA OQTEPA” MAHALLASIDA AHOLI MUROJAATLARI VA HUDUDDAGI DOLZARB MASALALAR YUZASIDAN OCHIQ MULOQOT O‘TKAZILDI
янв.21
SENAT KENGASHI MAJLISIDA FUQAROLAR MUROJAATLARI BILAN ISHLASH SAMARADORLIGINI OSHIRISH MASALALARI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
“KATTA OQTEPA” MAHALLASIDA KOMMUNAL XIZMATLAR, KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK VA OBODONLASHTIRISH MASALALARI O‘RGANILDI
янв.21
“KATTA OQTEPA” MAHALLASIDA BOLALAR O‘YIN MAYDONCHASI HOLATI DEPUTATLAR TOMONIDAN O‘RGANILDI
янв.21
“SHAROF RASHIDOV” MAHALLASIDA YO‘L HARAKATINI TARTIBGA SOLISH BO‘YICHA TEGISHLI TOPSHIRIQLAR BERILDI
янв.21
Toshkent shahar Kengashining Korrupsiyaga qarshi kurashish va xavfsizlik masalalari bo‘yicha doimiy komissiyasi yig‘ilishi
янв.21
YAKKASAROY TUMANIDAGI SHOTA RUSTAVELI KO‘CHASIDA PIYODALAR YO‘LAKLARINI YORITISH MASALASI DEPUTATLIK SO‘ROVI ORQALI KO‘TARILDI
янв.21
TOSHKENT SHAHRIDA KOMMUNAL TA’MINOT VA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK HOLATI O‘RGANILADI
янв.21
TOSHKENT SHAHAR KENGASHIDA JANUBIY KOREYA DELEGATSIYASI BILAN HAMKORLIK UCHRASHUVI BO‘LIB O‘TDI
УЗУМЧИЛИК ВА ЛИМОНЧИЛИК — АҲОЛИ БАНДЛИГИ ВА ДАРОМАД МАНБАИ
 УЗУМЧИЛИК ВА ЛИМОНЧИЛИК — АҲОЛИ БАНДЛИГИ ВА ДАРОМАД МАНБАИ
Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Деҳқонобод маҳалласида аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиши ҳамда қўшимча даромад манбаларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида хонадонларда узум ва лимон етиштириш, мавжуд ер ва сув имкониятларидан оқилона фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда оилавий даромадларни оширишга қаратилган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Маҳалладаги хонадонларда етиштирилаётган сифатли маҳсулотлар ички бозорни таъминлаш билан бирга, оилаларнинг моддий фаровонлигини юксалтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.
Ишчи гуруҳ томонидан Деҳқонобод маҳалласида шаклланган мазкур ижобий тажрибани оммалаштириш, томорқадан унумли фойдаланиш, узумчилик ва лимончиликни янада ривожлантириш орқали аҳолининг ўзини ўзи банд қилиш имкониятларини кенгайтириш бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, бундай самарали тажрибаларни туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам кенг жорий этиш муҳимлиги қайд этилди.
Slide 1 of 5