Фаровон маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
🔹 Ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал этишда маҳаллий кенгашлар депутатлари “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади.
🔹 Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарори ижроси юзасидан Наманган шаҳридаги Фаровон МФЙда ўрганиш ишлари олиб борилди.
🔹 Ўрганиш жараёнида Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати З.Ходжаев шунингдек Наманган шаҳар Кенгаши раиси Р. Исаков ҳамда котибият мудири Н.Убайдуллаев иштирок этиб, маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат, аҳолини қийнаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш механизмлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
🔹 Мулоқотлар давомида “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликни янада кучайтириш, аҳоли мурожаатларига тезкор ва самарали ечим топиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
🔹 Бу каби ўрганишлар ҳудудлардаги муаммоларни жойида ҳал этиш, халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.