ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич ҳамда Янгиқўрғон туман маҳалла уюшмаси раҳбари билан биргаликда фуқароларнинг мурожаатлари манзилли ўрганилди.
📝 Ўрганиш жараёнида аҳоли томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар тингланиб, уларнинг мазмун-моҳияти атрофлича таҳлил қилинди. Айниқса, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, коммунал хизматлар, инфратузилма ва кундалик ҳаёт билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
🤝 Мурожаатларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш бўйича вазифалар белгиланди.
✅ Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини эшитиш ва муаммоларни манзилли ҳал этиш депутатлик фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.