Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Tomdibuloq OFYdagi bog‘lar faoliyati o‘rganildi
янв.21
Tumanda qurilish sohasida amalga oshirilayotgan ishlar o‘rganildi
янв.21
Qulumbet ovulidagi maktab qurilish ishlari o‘rganildi
янв.21
Doimiy komissiya yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Ko‘p qavatli uylar holati o‘rganildi
янв.21
Xalq deputatlari tuman Kengashi kotibiyati mudiri v.v.b A.Jaysanbayev “Sharq” OFYda hokim yordamchisi faoliyati bilan tanishdi.
янв.21
“Ayaqquduq” OFYda ichki yo‘llar va tungi yoritish holati o‘rganildi
янв.21
Keregetov OFYdagi bog‘ holati o‘rganildi
янв.21
Aholiga sifatli tibbiy xizmat ko‘rsatish va davlat tibbiy sug‘urtasi tizimi ijrosi o‘rganildi
янв.21
Aholiga sifatli tibbiy xizmat ko‘rsatish masalasi o‘rganildi
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳарбий таълим тизимини такомиллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳарбий таълим тизимини такомиллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Бу ҳақда шу йил 21 февраль куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг йиғилишида топшириқ берилган эди. Шунга мувофиқ, 20 дан ортиқ хорижий давлатнинг соҳага оид илғор тажрибалари ўрганилиб, ҳарбий таълимни ислоҳ қилиш бўйича янги миллий модель ишлаб чиқилди.

Таклифга кўра, Қуролли Кучлар академияси ислоҳ қилиниб, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. Мудофаа вазирлигининг барча ҳарбий таълим муассасалари – 5 та институт, Сержантлар тайёрлаш олий мактаби ҳамда Авиация ва учувчисиз учиш аппаратлари мутахассисларини тайёрлаш маркази институт мақомида мазкур университет таркибига ўтказилади. Бу марказлашган вертикал тизимни ҳосил қилиб, қўшинларнинг жанговар салоҳиятини ошириш, дуал таълимни кенгайтириш, илмий тадқиқотларни амалиётга татбиқ этишга хизмат қилади.

Масалан, Сержантлар тайёрлаш олий мактабида армиянинг асосий таянчи бўлган сержантларни ўқитиш, уларда етакчилик қобилиятини шакллантириш, замонавий қуроллар ва янги тактик усуллар бўйича кўникмаларини оширишнинг янги тизими жорий этилади.

Янгиликлардан яна бири – тор доирадаги ихтисосликлар бўйича “2+2” тартиби йўлга қўйилишидир. Яъни, психолог, алоқачи, таъминотчи, омборчи каби 18 хил ёндош соҳа мутахассислари бошқа олий таълим муассасаларининг 2-босқич талабалари орасидан саралаб олинади.

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, янги ўқув йилидан бошлаб, битирувчи босқич курсантлари учун танлов асосида “Олий Бош Қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади. Мазкур стипендия соҳиби бакалавриатни тамомлаганидан сўнг 5 йил мобайнида олий ҳарбий таълим муассасаларининг магистратурасига имтиҳонларсиз қабул қилинади.

Яна бир эътиборли жиҳати, эндиликда олий ҳарбий таълим муассасаларининг 36 та таълим йўналиши битирувчилари бирйўла иккита диплом – фуқаролик ва ҳарбий касбга мўлжалланган мутахассислик эгаси бўлади. Бу уларнинг ҳарбий хизматдан кейин ҳам фаол ишлаши имконини беради.

Ушбу ислоҳотларга яраша ҳарбий педагогларни саралаш ва танлашга ҳам талаб кучаяди. Жумладан, ҳарбий педагогларни етакчи хорижий давлатларда ўқитиш тизими йўлга қўйилади.

Тақдимотда ушбу таклифлар маъқулланди ва уларни амалиётга самарали татбиқ этиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Slide 1 of 3