Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ ўн бешинчи сессияси 2025-йил 11-ноябр куни соат 15:00 да видеоконференция орқали онлайин бўлиб ўтди. Сессия йиғилишида туманга оид бир қанча масалалар кўриб ўтилди.
Шундан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 14-декабрдаги “Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-389-сонли ҳамда 2025-йил 7-февралдаги “Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-44-сонли қарорлари ижроси;
-Туманида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича Кўкдала туман адлия бўлими бошлиғининг ахбороти;
- Туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг ташкилий тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
-Кўкдала тумани маҳаллий бюджетининг 2025-йил 2-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан Кўкдала тумани ҳокимлиги ҳузуридаги “Ташаббусли бюджет” жамғармасига ўтказиш;
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрдаги “Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6307-сонли Фармони ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Кўкдала туман Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғининг ҳисоботи ҳамда туман ташкилотларининг туманга оид бошқа бир қанча ҳисоботлари тингланиб ўтилди.