Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Mahalliy Kengash raislari va tuman, shahar hokimlari uchun tashkil etilgan o‘quvlar o‘z samarasini bermoqda
янв.21
Депутат ташаббуси билан Сочак маҳалласида электр таъминоти яхшиланди
янв.21
Xalq deputatlari Toyloq tuman Kengashi kotibiyati mudiri B. Hamroyev hamda Qo‘rg‘oncha saylov okrugidan saylangan deputat K. Qosimovalar Muborak mahallasida yashovchi fuqaro Zafar G‘aniyevning murojaati yuzasidan joyiga chiqib, holatni o‘rganishdi.
янв.21
Deputat – xalq bilan yuzma-yuz muloqotda
янв.21
Navbatdagi targ‘ibot tadbiri o‘tkazildi
янв.21
Murojaatnoma: mahallalarda ochiq muloqot
янв.21
Aholi muammolari joyida o‘rganildi
янв.21
Tuman Kengashi deputati Aminova Matluba Muxammadiyevna Charog‘bon mahallasida saylovchilar bilan uchrashuv o‘tkazdi
янв.21
Yangi Hayot mahallasida hokim yordamchisining faoliyati va chorak reja ijrosi o‘rganildi
янв.21
Deputat — xalq dardi bilan yashayotgan vakil
ПАХТАОБОДНИНГ ЧЕККА ҲУДУДИДА ТИББИЙ КЎРИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

                  O‘zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари томонидан тумандаги чекка ҳудуд - “Олмазор” МФЙда жойлашган “Гулистон “ оилавий шифокорлик пунктида бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрик “O‘zLiDeP онкологик касалликларга қарши” акцияси доирасида “Саломатлик сари” ҳамда “Бир депутат – юз аёлга кўмакчи” лойиҳалари асосида ўтказилди.

O‘zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши аппарат раҳбари, туман Кенгаши депутати Ф. Мирзарахимова ва “Гулистон” ОШП мудираси, туман Кенгаши депутати Сайёрахон Жўрабоевалар ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда тиббий пункт шифокорлар жамоаси, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан жалб этилган 10 га яқин мутахассис шифокорлар аҳоли вакилларини тиббий кўрикдан ўтказдилар.

“Гулистон” оилавий поликликамизда 40 нафардан ортиқ ишчи ходимлар меҳнат қиладилар. Жамоамиз ҳудудимиздаги “Олмазор”, “Гулзор”, “Боғигулистон”, “Бодроқобод” МФЙлардаги фуқароларга тиббий хизмат кўрсатадилар. Бугунги тиббий кўрикни юқори даражада, кўтаринки руҳда ўтказишни мақсад қилганмиз. Бугунги тиббий кўрикка асосан, кам таъминланган, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да турадиган, ногиронлиги бўлган, ёш болали оналар ҳамда нафақадаги фуқаролар ташриф буюриб, саломатликларини текширтириб, зарур маслаҳатларни олмоқдалар, - деди ОШП мудираси Сайёрахон Жўрабоева.

Мени кўп йиллардан бери қон босимим ошиб, юрагим безовта бўлади. Касаллигим безовта қилганида ушбу тиббий пункт шифокорларига мурожаат қиламан. Сайёрахон Жўрабоева раҳбарлигидаги тиббий пункт ходимлари доим хизматга тайёр.Улар зарур пайтда бизни бепул тиббий ёрдам ва дори-дармонлар билан ҳам таъминлаб туришади. Мен партия фаоллари томонидан ўтказилаётган бугунги тадбир ташкилотчиларига катта раҳмат, дейман. - дейди “Боғигулистон” МФЙ фуқароси Соҳибахон Отахонова.

Ушбу тадбирда депутатлар томонидан “Бир депутат - юз аёлга кўмакчи!” лойиҳаси доирасида аҳолига, шунингдек, “Аёллар дафтари” да турган фуқароларга бепул тиббий кўрик ўтказишни давом эттириш, камбағалликни қисқартириш, касб-ҳунарга ўқитишга йўналтириш, иш билан бандлигини таъминлаш, ногиронлиги бўлган, тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларга ордерлар бериш борасида амалий ишларни йўлга қўйиш бўйича қатор таклифлар билдирилди.

Тиббий кўрикда ҳудуддаги “Олмазор”, “Гулзор”, “Боғигулистон”, “Бодроқобод” МФЙлардан жами 450 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этдилар.

Slide 1 of 5