ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ ВА ТЎЙ-МАРОСИМЛАРНИ ИХЧАМ ЎТКАЗИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли ўзи сайланган сайлов округида жойлашган маҳаллада бўлиб, маҳалла нуронийлари ва фаоллари билан учрашди.
Учрашув давомида тўй ва оилавий маросимларни ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликсиз, камхарж ва ихчам тарзда ўтказиш, аҳоли орасида миллий қадриятларимизга мос урф-одатларни кенг тарғиб қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, ҳудудда оилавий ажримлар сонининг ортиб бораётганига алоҳида эътибор қаратилиб, оилаларда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, келишмовчиликларни маҳалла ва нуронийлар иштирокида муроса йўли билан ҳал этиш бўйича таклифлар билдирилди.
Депутат маҳалла нуронийларининг ҳаётий тажрибасидан самарали фойдаланиш, ёшлар ўртасида оила муқаддаслиги, ўзаро ҳурмат ва масъулият туйғусини кучайтириш борасида тарғибот ишларини янада фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлади.
Учрашув якунида мазкур йўналишда маҳалла фаоллари, нуронийлар ва тегишли масъуллар билан ҳамкорликда тизимли ишларни давом эттиришга келишиб олинди.